Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Адолат шартлигига келсак, адолат халифаликнинг қонуний тусга кириши ва давомли бўлиши учун лозим бўлган шартдир. Чунки Оллоҳ гувоҳнинг адолатли бўлишини шарт қилган. Оллоҳ Таоло айтганки:
فَأَمْسِكُوهُنَّ بِمَعْرُوفٍ أَوْ فَارِقُوهُنَّ بِمَعْرُوفٍ وَأَشْهِدُوا ذَوَى عَدْلٍ مِنْكُمْ -2,
– „Ва ўзларингиздан, яъни мусулмонлардан бўлган икки адолат соҳибини гувоҳ қилинглар“. [65:2]
Гувоҳдан кўра баланд мартабада бўлган шахс, яъни халифа адолатли бўлиши лозимдир.
Ҳур бўлиш шартлигига келсак, бунга сабаб қул хўжайиннинг ихтиёридадир. У ўзича иш қилиш ҳуқуқига эга эмас. Ўзича иш қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган кимсанинг бошқалар устидан ҳукм юрита олмаслиги табиийдир. Шунинг учун ҳам унинг одамлар устидан бошлиқ бўлиши мумкин эмас.
Қодир бўлиш шартлигига келсак, бирор таклиф (вазифа)ни бажаришдан ожиз бўлган шахсга у ишни юклаш бефойда. Шунингдек, бу нарса аҳкомларга эътиборсиз қараш ва ҳуқуқларнинг зое бўлишига олиб боради. Ислом бунга рухсат бермайди.
Булар халифанинг собит (доимий) шартларидир. Аммо фуқаҳолар зикр қилган булардан бошқа: шижоатли, илмли бўлиши, Қурайшдан, ёки Фотима хонадонидан бўлиши ва шу каби талаблар халифаликни қонуний тусга киритиш шартларидан эмас. Улар бунинг шарти эканига бирорта далил келмаган. Шунинг учун улар шарт деб эътибор қилинмайди. Бинобарин ҳар бир мусулмон, болиғ, эркак, оқил, одил, ҳур ва қодир шахсга мусулмонларга халифа бўлиши учун байъат қилиниши дуруст бўлаверади.
Шунга кўра, Исломий Давлатни барпо қилиш барча мусулмонларга фарздир. Бу Китоб, Суннат ва саҳобалар Ижмоси билан собитдир. Чунки ҳозир мусулмонлар ўз юртларида куфрнинг нуфузига бўйсунган бўлиб, улар устида куфр аҳкомлари татбиқ қилинмоқда. Уларнинг диёрлари Дорул-Ислом бўлганидан кейин дорул-куфрга айланиб қолди. Яъни, уларнинг тобеликлари (фуқароликлари) Исломий эмас, гарчи уларнинг юртлари исломий бўлса ҳам. Мусулмонлар Дорул-Исломда яшашлари ва уларда исломий (фуқаролик) тобелик бўлиши вожибдир. Аммо бу нарса фақат Исломий Давлатни барпо қилиш билангина ҳосил бўлади. Зеро, мусулмонлар Исломни татбиқ этадиган, унинг даъватини бутун оламга олиб чиқадиган халифага байъат қилиш учун Исломий Давлатни тиклашга интилмасалар гуноҳкор бўлиб қолаверадилар.
168-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|